19 сентябр 2020 274

Фарғона шаҳрида "Matiz" ҳайдовчиси бетон тўсиққа урилиши оқибатида вафот этди

Фарғона шаҳри.17 сентябрь куни фуқаро М.Б. бошқарувидаги “Matiz” русумли автомашинасини Йўлдош кўчасида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида М.Б. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага