10 июн 2021 85

Фарғона шаҳрида “Red Mi 6 Pro” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс аниқланди

1 июнь куни фуқаро Х.Т вилоят ИИБнинг “102”тизимига мурожаат қилиб, унда 28 май куни Фарғона шаҳри  Қашқар кўчасида жойлашган тўйхона олдида нарҳи 1.000.000 сўмлик “Red Mi 6 Pro” русумли уяли телефон аппаратини эҳтиётсизлиги оқибатида йўқотиб қўйганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Л.Л. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага