25 апрел 2020 404

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида сариқ металдан ясалган тақинчоқни тилла буюм сифатида сотган фирибгар аниқланди

Тошлоқ тумани. 25 март куни  куни Б.М. Садда маҳалласи ҳудудида С.Г.га сариқ рангли металдан тайёрланган тақинчоқни тилла занжирлигини айтиб алдаб, уни 3.200.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди  (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси фуқароларни тилла буюмлар сотиб олишда ҳушёр бўлишларини, бегона шахслардан тилла буюмлар сотиб олмасликларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага