23 сентябр 2020 119

Фарғона вилоятида кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказилмоқда

Вилоят ҳудудида криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, келиб чиқиши мумкин бўлган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида, бир қатор тадбирлар ташкил этилди

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Ҳуқуқ тартибот органларининг қонуний талабига бўйсунмаган 17 нафар шахсларга маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Тадбир давомида фуқароларга тегишли бўлган 1 дона ўткир тиғли ханжар, 3 дона ўткир тиғли пичоқ, 1 дона қўлбола тайёрланган чопқи ва 3 дона биталар шунингдек, 270 донадан зиёд турли ўлчамдаги гилза ва патронлар олинди.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.

Фуқароларимиздан жамиятимизда ўрнатилган тартиб-қоидаларга тўлиқ амал қилишларини, ноқонуний буюм ва воситаларни қонунга хилоф равишда сақламасликларини сўраб қоламиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага