3 июн 2020 651

Фарғона вилоятида поезд уриб юбориши натижасида 12 ёшли бола ҳалок бўлди

30 май куни соат 11:45 ларда Фарғона вилояти ИИБ ТХТБга Қўқон МТУ навбатчиси А.Х. шу куни соат 11:40 ларда электравоз машинисти С.Ш. бошқарувида бўлган “Андижон-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди “Марғилон-Олтиариқ” темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ушбу тўсиқда жойлашган пиёдалар ўтиш йўлагидан велосипедда ўтиб кетмоқчи бўлган 2008 й.т. З.Ж.ни, ўз эҳтиётсизлиги оқибатида уриб юборганлиги ҳақида ҳабар берди.

З.Ж. танасининг турли жойидан тан жароҳати олиб Олтиариқ тумани ШТТЁБ га олиб кетилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан 2020 йил 2 июнь куни шифохонада вафот этди.

Ушбу бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага