17 октябр 2020 208

Фарғонада фуқарога Тошкентдан хонадон олиб бераман, деб алдаган шахс қамоққа олинди

9 октябрь куни фуқаро Т.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2019 йилнинг октябрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, танишлари орқали 20.000 АҚШ доллари пуллар эвазига Тошкент шаҳридан янгитдан қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон олиб беришини айтиб, пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини ўз эҳтиёжларига сафлаб юборганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни П.Ю. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага