2 август 2020 68

Фарғонада ЙПХ ходимлари қоидабузарликларни электрон расмийлаштирувчи махсус планшетлар билан таъминланди

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари учун 200 дан зиёд мана шундай ихтисослаштирилган мобил қурилма (планшет)лар олиб келинди. Эндиликда ЙПХ инспекторлари маъмурий ҳуқуқбузарликни аниқлаши билан биргаликда махсус планшет орқали маъмурий баённомани тузади ва ҳуқуқбузарга ушбу баённоманинг электрон ёки қоғоз шаклини тақдим этади.Ҳозирча ушбу қурилма ёрдамида тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади йўл белгилари таъсир доирасидаги қоидабузарликлар қайд этиб борилиб, келгусида йўл ҳакати билан боғлиқ бошқа қоидабузарликлар ҳам расмийлаштирилади.

Ҳурматли ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!Бизнинг мақсадимиз Сизни қоидабузарлигингиз учун жаримага тортиш эмас, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага