7 апрел 2021 294

Фирибгарга алданиб қолманг

Кейинги пайтларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан узлуксиз огоҳлантиришларга қарамай фуқаролар фирибгарлар тузоғига тушиб қолмоқда. Бунга кўпроқ ҳуқуқий билими етишмаслигидан ташқари, ўта ишонувчанлик ва таклиф этилаётган маиший техникалар ёки кўчмас мулкларнинг арзонлиги фуқароларни ўзига жалб этмоқда.

Жумладан, Қарши шаҳар “Чўлқувар” МФЙда яшовчи Р.А. 2020 йил май ойида Қарши шаҳар “Нахшаб” МФЙда яшовчи М.И.га Қарши туманида жойлашган 0,6 сотих ер участкасини арзон нархда сотишини айтиб, 17.500.000 сўм пулларни олади. Шундан сўнг Р.А. М.И.га 7.500.000 сўм қайтариб бериб, қолган пулларни қайтариб бермаган. Тоқати тоқ бўлган М.И. ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБга ариза ёзади. Айни пайтда Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага