4 май 2021 797

Гулистон шаҳрида ноқонуний «ҳужралар» фаолиятига чек қўйилди

Шу йилнинг 3 май куни Сирдарё вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Гулистон шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган Б.Н. ва унинг овсини 1984 йилда туғилган И.М ҳеч қандай расмий диний маълумотга эга бўлмасдан туриб, 9 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчилари ва 6 нафар аёл-қизларга «ҳужра» сифатида ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келаётганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, мазкур вояга етмаган ўрта мактаб ўқувчилари пандемия сабабли онлайн тарзга ўтказилган дарсларга иштирок этмасдан, мунтазам равишда яширин «ҳужра»да диний сабоқ олиб келганлар.

Бундан ташқари, ушбу «ҳужра»да таълим берган И.М нинг уяли телефон аппарати мутахассис ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг хотирасида номаълум шахсларнинг диний маърузалари мавжудлиги аниқланиб, диншунослик экспертизадан ўтказиш учун расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан, ички ишлар органлари томонидан мавжуд қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага