5 ноябр 2020 258

Гулистонда Нексия ҳайдовчиси она-бола пиёдани уриб юборди

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 19:00 да Гулистон шаҳар ИИО ФМБга тушган хабарга кўра, Гулистон шаҳар "Аҳиллик" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Ўзбекистон шох кўчасида фуқаро Т.Х ўзига тегишли бўлган "Нексия-2" русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб йўлнинг ўнг томонидан чап томонига ҳаракатланиб ўтаётган фуқаро Р.У. ва Ю.Ф ларни уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

Натижада фуқаро Р.У Чап умров суяги ўрта учлигидан ёпиқ синиб силжиши ташхиси билан Гулистон шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага