12 июн 2021 159

Ҳалоллик ва фидойилик – ҳаётий мезон

Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғининг маслаҳатчиси, генерал-лейтенант Баҳодир Матлюбов битирувчи курсантлар билан учрашди. Соҳа фахрийси ўзининг ҳаётий ўгитлари билан ёшларга йўл-йўриқ кўрсатди.

Б.Матлюбовнинг айтишича, ички ишлар органларида хизмат қилиш ҳар бир кишидан юқори масъулият ва фидоийликни талаб қилади. Эл-юрт осойишталигини сақлаш йўлида ушбу касбни танлаган ўғил-қизлар давр талабларига мос равишда билим олиб, касбий кўникмаларини мунтазам равишда ошириб боришлари лозим.

Академияда яратилаётган кенг имкониятлар, замонавий шарт-шароитлардан тингловчи-курсантлар оқилона фойдаланишлари, бир сўз билан айтганда, давлатимизнинг эътибор ва ғамхўрлигини тўғри англаган ҳолда ислоҳотларга мос кадрлар бўлиб етишишлари керак. Ўз навбатида, устозлардан олган сабоқларни амалиётда оқилона қўллай билиш ҳам муҳим. Ёшлар бу касбни қанчалик орзу қилмасин, ўз касбини севмаса, ватанпарвар, ҳалол, виждонли ва фидоий бўлмаса, унда халқпарвар ички ишлар органи ходими бўла олмайди.

Мулоқот давомида курсантлар “устоз-шогирд” анъанасининг ўзига хос жиҳатлари, хизмат фаолиятини самарали олиб боришда муҳим аҳамият касб этувчи касбий ва ахлоқий фазилатлар, соҳанинг шарафли ва машаққатли қирралари ҳақида зарур тавсияларни олишди.

Тажрибали генерал ўзининг узоқ йиллик тажрибалари асносида дунёга келган ички ишлар органлари тарихи ҳақидаги рисолани тақдимот тарзда ҳавола қилди.       

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага