20 июл 2021 780

Ҳарбий қисмда сана муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

20 июль Халқаро Аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари ташкил топганлигининг 27 йиллиги муносабати билан 7257-сонли Ҳарбий қисмда байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ўтказилган байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов ва Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоиловлар иштирок этишиб, Ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларини бугунги қутлуғ сана муносабати билан самимий муборакбод этди.

Сана муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан Ҳарбий қисмга телевизор совға қилинди.

Шунингдек, шахсий таркиб ўртасида ўзининг муносиб ҳулқ атоворда бўлиб, хизматдошларига ўрнак кўрсатиб келаётган кичик сержант Норқулов Жасур Абдурахмонович "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги қўшин аълочиси" кўкрак нишони тақдирланганлиги муносабати билан Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов томонидан тантанали равишда топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага