19 июл 2021 170

Ҳарбийлар малака оширмоқда

Ҳар бир соҳани мукаммал ўзлаштиришда иш билан уйғунликда амалга ошириладиган амалиёт муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, тизим ривожи йўлида қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти, дунё ва мамлакатимиз ҳаётига оид янгиликлар, соҳага жорий этилаётган замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан ҳам хабардор бўлиб туриш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Куни кеча ИИВ Малака ошириш институти ва ИИВ Ҳарбий тузилмалари бошқарув аппарати билан ҳамкорликда шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскар ва сержантларнинг билим савияси ҳамда касбий маҳоратини ошириш юзасидан мутахассислик ўқув курслари ташкил этилди. 

Ана шундай ўқув курси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари «Тошкент» халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида батальонида ўтказишди.

Машғулотларга кадрлар ва тарбиявий ишлар бўлинмаларининг 25 нафар оддий аскар ва сержантлар таркиби қабул қилиниб, уларга яқинда қабул қилинган соҳага оид меъёрий ҳужжатлар, қарор ва фармонлар юзасидан маълумотлар берилди.

Хусусан, Президентимизнинг жорий йил 26 мартдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, тизимга жалб этилаётган ахборот-коммуникация технологиялари, республика ҳудудида фаолияти тақиқланган террорчилик ташкилотлари, сайт ва ижтимоий тармоқлар ҳақидаги маърузалар тингланди.

Тингловчилар ўқув курслари давомида пойтахтимизда жойлашган Ғалаба боғи ва «Шон-шараф» музейига ҳам саёҳат қилишди.

15 кун давом этадиган машғулотлар якунида тингловчиларга сертификатлар, шунингдек, бошланғич ҳамда навбатдаги ҳарбий унвонлар берилади.

Ўз мухбиримиз

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага