22 феврал 2021 220

Ҳоким қарорини сохталаштириб, аслида йўқ бўлган уйларни 100 000 АҚШ долларга сотмоқчи бўлган бир гуруҳ шахслар ушланди

Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан гуруҳ аъзолари жиноят устида, далилий ашёлар билан қўлга олинди. 

Жорий йил 17 февраль куни Тошкент вилояти ИИББга Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Т. ариза билан мурожаат қилган. У мурожаатида «Дилнура», «Нодира» ва «Азиз» исмли шахслар Нурафшон шаҳрида жойлашган (аслида ҳеч қаерда рўйхатда бўлмаган) 3 та ҳовлини кадастр ҳужжатларини қалбакилаштириб, 100 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлаётганини маълум қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, 19 февраль куни Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари ва соҳавий хизмат ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилади.

Тадбир давомида Нурафшон шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган Дилнура А. (ҳозирда фирибгарлик, ва пора бериш жиноятлари билан тергов остида бўлган), танишлари 1997 йилда туғилган Азиз Ғ. (2019 йилда фирибгарлик жинояти билан судланган), ва 1997 йилда туғилган Нодира И.лар ариза муаллифидан талаб қилинган пулларнинг 30 000 АҚШ долларини олаётган вақтида, вилоят ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинади.

Ушланган шахслардан: 30 000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пул, Нодира И. ва Гулнора А. номига расмийлаштирилган Нурафшон шаҳар Наврўз МФЙда жойлашган «18-А» ва «18-Б» рақамли ва Дилнура А. номига расмийлаштирилган «Истиқлол» МФЙда жойлашган 10 рақамли уйларнинг қалбакилаштирилган (ҳоким қарор ва бошқалар) кадастр ҳужжатлари холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинган.

Ҳозирда қўшимча суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага