9 июн 2021 272

Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатдан янги тизимига ўтилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрель кунидаги "Ички ишлар органлари учун профессионал тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5076-сон қарорини ижросини таъминлаш мақсадида тасдиқланган “Ички ишлар органларидаги узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими бўйича ходимларга навбатдаги махсус унвонлар бериш учун ўқитишни ташкил этиш тўғрисида”ги Ички ишлар вазирлигининг фармойишга асосан махсус малака ошириш ўқув курси ташкил этилди.

Ўқув курси вазирлик Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Касбий тайёргарлик бошқармаси, Малака ошириш институти ҳамда соҳавий хизматлар мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган дастурга кўра назарий ва амалий машғулотлар профессор-ўқитувчилар ва тажрибали амалиёт ходимлари томонидан интерфаол услубларни қўллаган ҳолда олиб борилмоқда.

ИИВ Малака ошириш институти

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага