17 июл 2021 472

Ички ишлар вазири ўринбосари Денов ва Сариосиё бекатларида

Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю. Мирзарахимов Сурхондарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси тасарруфида бўлган Денов ва Сариосиё бекатларида хавфсизликни таъминлаш бўлинмаларига ташриф буюрди.

Ташриф давомида бўлинмаларда хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолияти  ва уларга яратиб берилган шарт шароитлар  билан яқиндан танишди.  Бундан ташқари бўлинмада хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимларига ИИВ тизимида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш тўғрисида йўриқномалар берилди.  Вазир ўринбосари томонидан Сариосиё бекатида хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси ҳудуди Қудуқли темир йўл бекати Тожикистон Республикаси билан чегарадош ҳудуд эканлиги  ушбу Қудуқли темир йўл бекати орқали Тожикистон Республикасига ўтаётган ва Ўзбекистонга кириб келаётган  ҳар бир йўловчи ва юк  вагонларни синчковлик билан текшириш, ўқ дори ва наркотик моддаларининг ноқонуний айланишининг олдини олиш  кераклиги ҳақида таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари Қудуқли темир йўл бекатида хизмат олиб бораётган темир йўл ишчи ходимлари, божхона ходимлари ҳамда чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг хизмат фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.

Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан бир қатор кўрсатмалар берилди.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага