8 апрел 2021 539

Ички ишлар вазири ўринбосари ишчи гуруҳ таркибида Жиззах вилоятида

Фуқароларимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилаш учун уларнинг муаммоларини жойига чиқиб бевосита ўрганиш ва ижобий ҳал қилиш масаласи бугун ҳар бир давлат органи вакили олдидаги муҳим вазифа ҳисобланади.

Давлат раҳбарининг шундай олий мақсад йўлидаги тегишли топшириқлари асосида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов, Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов, Бош прокурор ўринбосари-Ҳарбий прокурор генерал-майор Шухрат Узаков ҳамда вазирлик ва давлат идоралари раҳбар ходимларининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича навбатдаги оммавий сайёр қабуллари Жиззах вилоятида бошланди.

Жумладан, бугун Жиззах вилоятининг Мирзачўл тумани ҳокимлиги биносида вилоятнинг Мирзачўл, Арнасой ва Дўстлик туманларидан ташриф буюрган аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг дарду ташвишлари ва муаммолари эшитилди.

Куннинг иккинчи ярмида вилоятнинг Пахтакор тумани адлия бўлими биносида Пахтакор ва Зафарабод туманлари аҳолиси билан сайёр қабул давом эттирилди.

Қабулда мурожаатларни имкон қадар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этишга асосий эътибор қаратилмоқда.

Қайд қилиш лозимки, оммавий сайёр қабулнинг биринчи кунидан хотин-қизларни қўллаб қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш мақсадида Мирзачўл туманида яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган 4 нафар аёлларга маиший техникалар топширилди.   

Сайёр қабуллар жорий йилнинг 8-10 апрель кунлари Жиззах вилояти туманлари бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.

Бош прокуратура

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага