18 июл 2021 535

Ички ишлар вазири ўринбосари Сурхондарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига ташриф буюрди

Ташриф давомида Термиз темир йўл вокзалида хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолияти ва уларга яратиб берилган шарт шароитлар билан яқиндан танишди ва ҳозирги вақтда ИИВ тизимида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш тўғрисида йўриқномалар берди.

Шундан сўнг Вазир ўринбосари генерал майор Б.Ю.Мирзарахимов Термиз темир йўл вокзалида йўловчиларга яратилган шарт шароитлар билан ҳам танишиб, вокзалда хизмат олиб бораётган темир йўл ишчи ходимлари ҳамда Термиз Ҳарбийлаштирилган Қўриқлаш отряди ўқчиларининг хизмат фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, уларга вилоятга ташриф буюрган туристларга ҳамда фуқароларга намунали хизмат кўрсатиш, шунингдек йўловчиларнинг қўл юкларини белгиланган тартибда «Интраскоп» рентген аппарати орқали синчковлик билан текширувлардан ўтказиш ва таъқиқланган буюмлар, наркотик моддалар ёки таъқиқланган психотроп моддалар (таблеткалар), ҳар хил тез аланга олувчи ва портловчи моддаларнинг ўтишига йўл қўймаслик , тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.

Ташриф сўнгида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берди.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага