4 май 2021 445

Ички ишлар вазири ўринбосари Тошкент минтақасидаги темир йўл ТХТБ бўлим ва бўлинмалари фаолияти билан танишди

Жорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси, Тошкент минтақасидаги темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармасининг “Тошкент-Товар”, “Чирчиқ” ва “Хўжакент” бекатидаги бўлинмаларига ташриф буюрди.

Ташрифда, ички ишлар органлари ходимларига яратилган шарт-шароитлар, ходимларнинг хизмат интизоми ва иш фаолияти билан яқиндан танишилди.

Шунингдек, хизмат фаолияти даврида йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан бир қатор кўрсатмалар берилди.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага