18 январ 2020 526

Ички ишлар вазири Пўлат Раззоқович Бобожонов АҚШнинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Даниэль Розенблюм билан учрашди

Жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Вазир Пўлат Бобожоновнинг АҚШнинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Даниэль Розенблюм билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида тарафлар ўзаро ҳамкорликка доир масалаларни муҳокама этиб, Ўзбекистон экспертларининг АҚШга танишув ташрифини ташкил этиш борасида келишиб олдилар. Бу каби ташрифлардан кўзланган мақсад АҚШнинг ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, уюшган жиноятчиликка қарши кураш, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни очиш борасидаги иш услубини ўрганишдан иборат бўлиб, эксперт-криминалистик бўлинмалари учун кадрларни тайёрлаш, соҳани замонавий жихозлар билан таъминлашга кўмаклашиш каби масалаларни ҳал этишдир.  

Бўлиб ўтган учрашув натижасига кўра, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Даниэль Розенблюм Америка дипломатик миссияси номидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан хамкорликни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишини таъкидлаб ўтди.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага