29 апрел 2021 997

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига ташриф буюрди

2021 йилнинг 27-28 апрель кунлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари-Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиғи генерал-майор Мирзарахимов Баходир Юлдашевич ИИВ Транспортда ХТББ Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига ташриф буюриб, Бошқарма шахсий таркиби билан танишув учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳозирги кунда ИИВ тизимида олиб борилаётган кенг ислоҳотлар, ички ишлар органлари ходимларига яратилаётган шарт-шароитлар, ходимларнинг хизматга келиб кетишлари, хизмат кийимини кийиш тартиб қоидаларига тўлиқ амал қилишлари, Тошкент метрополитени бекатларида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар, халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга хизмат қилиш олий мақсад эканлиги тўғрисида бир қанча кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтилди.

Ташриф давомида, Тошкент метрополитенида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқ тартиботни кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Тадбир жараёнида миллионлаб йўловчилар учун хизмат кўрсатувчи метрополитенда хавфсизликни таъминлаш борасида муҳим вазифалар ҳамда эътибор қаратиш долзарб саналган асосий чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Шунингдек, ИИВ Транспортда ХТББ бошлиғининг ўринбосари, Метрополитенда ХТБ бошлиғи полковник О.Р.Биченов томонидан ташриф буюрган меҳмонларни Бошқармада ташкил этилган, ситуацион марказ, ходимлар психологик ҳолатини ўрганиш хонаси ҳамда Тергов-сўроқ хоналари билан таништирилди.

Раҳбарият томонидан, аҳоли гавжум бўладиган метрополитен бекатларида жамоат тартибини назорат қилишга замонавий усул ва воситаларни кенг тадбиқ этиш, жумладан, интеллектуал камералар ва бошқа инновацион техник воситалар билан таъминлаш чоралари кўрилиши юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. 

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага