6 апрел 2021 326

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси фаолиятини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда вилоятнинг Бойсун, Шеробод, Музробод ва Ангор туманлари ИИБларига ташриф буюриб, у ерда ташкил этилган сўровхоналар фаолиятининг аҳволи ҳамда Тергов бўлинмалари хизмат фаолиятини ўрганди.

Жумладан, вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан ИИВнинг 16.06.2020 йилги “Ички ишлар органлари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида ишлар самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда Тергов департаментининг 24.06.2020 йилги кўрсатма бандларининг ижроси бўйича, ИИБларда ташкил этилган сўровхона фаолиятининг умумий аҳволи, Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тергов бўлинмалари  яъни Бойсун, Шеробод, Музробод ва Ангор туманларининг хизмат хоналарига ўрнатилган аудио ва видеокузатув камераларининг ишлаш аҳволи, шунингдек, тергов бўлинмасида ташкил қилинган адвокатлар хонаси билан яқиндан танишиб, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, келгусида хизмат фаолиятини янада яхшилаш ҳамда тергов сифатини янада ошириш бўйича бир қатор аниқ манзилли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Ташриф давомида, Сурхондарё вилояти ҳудудида ижтимоий, иқтисодий ва криминоген вазиятнинг барқарорлигини, фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида бугунги кунда соҳада учраётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган мақсадли чора-тадбирларнинг ҳудуд тажрибаси яратилиб, амалиётга жорий этилаётганлиги ўрганилди.

03.04.2021 йилда эса Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ташкил этилган “ҳуқуқ-тарғибот маскани” (102) тизими билан яқиндан танишиб, ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар тўғрисида тўхталиб, 2020 йил давомида вилоят ҳудудидаги криминоген вазиятдан келиб чиққан ҳолда энг кўп жиноят содир этилган қизил ҳудудга киритилган 142 та маҳалладан криминоген вазияти оғир жиноят салмоғи юқори бўлган 29 та маҳаллаларда фақатгина ҳудудий профилактика инспекторлари фаолият олиб боргани, 12.02.2021 йилдаги Президентимиз раислигида ўтказилган йиғилишдан сўнг ҳозирги кунда юқоридаги маҳаллаларга қўшимча 272 нафар, ҳар бир маҳаллага кўпи билан 10 тагача шахсий таркиб бириктирилганлиги тўғрисида тўхтатилиб ўтиб, масъулларга ишни ташкил этишга оид кўрсатмалар берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага