8 апрел 2021 473

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва қуйи тизимлар фаолиятини ўрганди

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Я.А.Абдулхаков жорий йилнинг 6-7 апрель кунлари Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Янгийўл, Чиноз, Қуйичирчиқ, Оққўрғон, Бўка, Бекобод, Ангрен, Олмалиқ, Пискент, Оҳангарон шаҳар-туман ИИБларга ташриф буюриб, у ерда ташкил этилган сўровхоналарнинг аҳволи ҳамда Тергов бўлинмалари хизмат фаолиятини ўрганди.

Жумладан, вазир ўринбосари Я.А.Абдулхаков томонидан ИИВнинг 16.06.2020 йилдаги “Ички ишлар органлари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида ишлар самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда Тергов департаментининг 24.06.2020 йилдаги кўрсатма бандларининг ижроси бўйича, ИИБларда ташкил этилган сўровхона фаолиятининг умумий аҳволи, тергов бўлимларининг хизмат хоналарига ўрнатилган аудио ва видеокузатув камераларининг ишлаш аҳволи, шунингдек, адвокатлар хонаси билан яқиндан танишиб, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, келгусида хизмат фаолиятини янада яхшилаш ҳамда тергов сифатини ошириш бўйича бир қатор аниқ манзилли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Вазир ўринбосари Я.А.Абдулхаков томонидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг иш фаолиятини ўрганиш давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага