8 апрел 2021 417

Ички ишлар вазирининг ва Бош прокурорнинг биринчи ўринбосарлари Янгийўл туманида

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳратжон Собиров ва Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев раҳбарлигидаги ишчи Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда.

Ташриф давомида раҳбарлар вилоят ИИББ бошлиғи ва масъуллар иштирокида Янгийўл туманида жойлашган вилоят ИИББ 4-минтақавий мувофиқлаштириш маркази ва Тошкент туманида бўлиб, “Зарбдор ойлиги” доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.

Хусусан, Янгийўл тумандаги “Шодлик”, “Аҳил” МФЙда жойлашган маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларида профилактика инспекторлари билан суҳбатлашди ва ҳудудларда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ишларни танқидий ўрганилди.

Масъулларга ушбу соҳага бутунлай бошқача нигоҳ ва масъулият билан ёндашиш, ҳар бир шахс билан индивидуал тарзда иш олиб бориш ҳамда бу борадаги амалий ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Бош прокуратура

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага