3 май 2021 594

Ички ишлар вазирлигида «Ҳамкорлик ва истиқболдаги вазифалар» мавзусидаги ўзаро ҳамкорлик меморандумининг имзоланиш маросими видеоселектор тартибида ўтказилди

Унда Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Азиз Икромов ва Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов ҳамда ички ишлар органлари ходимлари иштирок этишди. 

Президентимизнинг жорий йил 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида белгилаб берган вазифаларни тўлиқ ва самарали ижросини таъминлаш борасида барча вазирлик ва идораларда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. 

Шу жумладан, Ички ишлар вазирлигида ҳам 2021 йил 26 март куни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бўйича турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. 

Юқоридаги тадбир ҳам айнан мана шу қарор ижросини янада яхшироқ таъминлаш мақсадида уюштирилди. 

Тадбир давомида келгусида меморандум доирасида амалга оширилиши керак бўлган вазифалар белгилаб берилди. 

Тадбир якунида эса Ўзбекистон Бильярд спорти федерацияси томонидан Қуролли Кучлар тизимларида хизмат қилган фахрийлар ўртасида ўтказилган бильярд бўйича турнир ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Мазкур мусобақада Ички ишлар, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, ДХХнинг Чегара қўшинлари терма жамоаларнинг 25 нафар фахрийлари беллашган бўлиб, унинг натижаларига кўра, Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгаши терма жамоаси фахрли 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага