9 апрел 2020 847

Ички ишлар вазирлигининг ахбороти

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 39 245 та ҳолат аниқланган. Улар:

- Тошкент шаҳрида – 6 242 та ҳолат; 

- Фарғона вилоятида – 4 954 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 4 839 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 4 052 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 3 370 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 2 927 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 2 533 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 2 030 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 1 746 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 1 713 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 1 577 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 1 549 та ҳолат; 

- Қорақалпоғистон Республикасида – 1 258 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 455 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Мисол учун, 8 апрель куни Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, “Ғ.Ғулом” маҳалласи, Ғ.Ғулом кўчасида яшовчи 1999 й.т. А.Ш., Ш.Рашидов тумани, Самарқандқудуқ қишлоғи, Бобурий кўчасида яшовчи 1981 й.т. А.Н., Фарғона вилояти, Боғдод тумани, “Канизар” маҳалласида яшовчи 1985 й.т. Ю.Т., Боғдод тумани, “Шўроқер” қишлоғида яшовчи 1994 й.т. Л.С., Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, “Бўзачи” маҳалласи, Бўзачи қишлоғида яшовчи 1975 й.т. Т.А. жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

8 апрель куни Урганч шаҳар, Фирдавсий кўчасида яшовчи 1973 й.т. Х.Б., Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, “Қалимбек” маҳалласида яшовчи 1984 й.т. Ф.Т., Қўнғирот тумани, “Ўрнек” овулида яшовчи 1998 й.т. Б.Т.лар рухсатномасиз ўз транспортларида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган. 

8 апрель куни Бухоро вилояти, Ромитан тумани, “Зарафшон” маҳалласи, Х.Азизон кўчасида яшовчи 1978 й.т. М.Ж. ўз автомашинасида рухсатнома стикерисиз ўзидан ташқари 3 нафар фуқарони автомашинага миндириб, мақсадсиз юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган. 

8 апрель куни Хоразм вилояти, Урганч тумани, Гойбу кишлоғи, “Шохидонлар” маҳалласида яшовчи 1988 й.т. С.Р. велосипедда бемақсад юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, велосипедлари жарима 

6 апрель куни Гулистон шаҳар, “Дўстлик” маҳалласи, Абдуллаев кўчасида яшовчи муқаддам судланган 1982 й.т. У.Д. карантин қоидаларига риоя қилмасдан, “Дўстлик” қўрғонида ташкил этилган блок пост орқали Гулистон шаҳрига киришга уринган. Унга қаршилик қилган ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, қўполлик қилиб, хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига нисбатан  ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун Маъмурий ишлар бўйича Гулистон шаҳар суди томонидан У.Д.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси, 194-модда 1-қисмига асосан 446.000 сўм жарима жазоси, ҳамда У.Д.дан 501.750 сўм қамоқ ҳаражатлари ундирилиши белгиланган.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.

Ж.й. 9 апрель соат 09:00 ҳолатига

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага