5 апрел 2020 852

Ички ишлар вазирлигининг ахбороти

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 27 486 та ҳолат аниқланган. Улар:

- Тошкент шаҳрида – 4 641 та ҳолат; 

- Фарғона вилоятида – 3 223 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 2 979 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 2 691 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 2 314 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 1 872 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 1 650 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 1 570 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 1 554 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 1 416 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 1 177 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 1 162 та ҳолат; 

- Қорақалпоғистон Республикасида - 915 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 322 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва саниятария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда. 

Мисол учун, 4 апрель куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Андижон кўчасида яшовчи 1996 й.т. И.У., Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, “Янгиҳаёт” маҳалласида яшовчи 2001 й.т. Ж.А., Жиззах вилояти, Зомин тумани, “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи 1989 й.т. Ш.А., Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани, “Украч” маҳалласида яшовчи 1996 й.т. Ш.Б., Бухоро вилояти, Вобкент тумани, “Пушмон” қишлоғида яшовчи 1995 й.т. Д.Ҳ., Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани, “Ойбек” маҳалласида яшовчи 1965 й.т. О.С., Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, “Чайкул” овулида яшовчи 1987 й.т. С.У. жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

4 апрель куни Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, “Отаюрт” маҳалласи, Хумоқуши кўчасида яшовчи 1962 й.т. Р.Г. “ВАЗ-2107” русумли автомашинасида рухсатномасиз одам ташиб юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

4 апрель куни Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, Қаршилик кишлоғида яшовчи 1994 й.т. фуқаро Ж.Б., Наманган шаҳар, “Шаршара” маҳалласи, 2-Пискент кўчасида яшовчи 1987 й.т. фуқаро А.Х., Наманган шаҳар, С.Адашев кўчасида яшовчи 1973 й.т. Х.А.лар рухсатномасиз ўз транспортларида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан автомашиналар жарима майдончасига жойлаштирилган.

4 апрель куни Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, “Равот” маҳалласида яшовчи 1995 й.т. Ш.А. Тонг 2-берк кўчасида жойлашган автомойкани карантин чекловларига қарамай ишлатиб келганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.

Ж.й. 5 апрель соат 09:00 ҳолатига

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага