11 июн 2021 224

ИИВ ўринбосари Тошкент вилояти ИИББ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказидаги шарт-шароитларни ўрганди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Б.Т.Абдуллаев, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи полковник Б.Э.Бердиалиевлар Тошкент вилояти ИИББ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказига ташриф буюриб, бугунги кунда Марказда сақланаётган вояга етмаганлар билан профилактик суҳбат ўтказиш билан бир қаторда уларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар ва болажонларни ўзлари олиб келган совғалар билан хушнуд этдилар.

Мазкур ташриф давомида ҳар иккала раҳбар Тошкент вилояти ИИББ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказида яратилган шароитларни янада яхшилаш, янги техника ва технологияларга таянган ҳолда иш услубини замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда танлаш даркорлиги, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни соғлигига ғамхўрлик қилиш, уларни овқатлантириш рационидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва витаминларга бойитилганлигидан тортиб, таомномадаги таомлар хилма-хиллигини инобатга олиш зарурлиги каби жиҳатларига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.

Бундан ташқари раҳбарлар томонидан Марказ бошлиғи ҳамда Марказ ходимларининг ҳам Марказдаги вояга етмаганлар учун кўрсатиладиган ижтимоий-ҳуқуқий кўмаклашувдаги дуч келинаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари билан бир қаторда Марказ фаолиятини яхшилаш бўйича хизмат тажрибалари юзасидан фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.

ИИВ ҲПББ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага