12 март 2020 826

ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари билан учрашув йиғилиши бўлиб ўтди

2020 йил 10 март куни ИИВ Қашқадарё академик лицейида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ўқув жараёнини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Султонов Абдулла Азаматович иштирокида ИИВ Қашқадарё академик лицейи 2-курс ва 3-курс ўқувчилари, ота-оналар, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари иштирокида учрашув йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3216 қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом»ида белгиланган тартиб қоидаларни шунингдек, ИИВ Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш, номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикалари тўғрисида номзодларга батафсил тушунчалар берилди.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги қарори юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 24 декабрь кунидаги 260-сон “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармойишига асосан тадбирлар Дастурида белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминланиши, ёшларга ватанпарвалик ҳиссини, она Ватанга бўлган мухаббати ва жонини ватан учун фидо қилган аждодларимиз хотирасини қадрлаш мақсадида маънавий ва маърифий тадбирлар ижросини ташкиллаштириш борасида тушунчалар берилди.

Йиғилиш давомида, ИИВ Қашқадарё академик лицейининг ўқувчилари томонидан ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага