11 декабр 2020 2104

ИИВда «Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни» муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Р.А.Хатамов ҳузурида Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари, ўринбосарлари ҳамда шаҳар ва туман ички ишлар органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этган ушбу видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш борасида тизимли ва муросасиз ишлар олиб борилиб, ушбу салбий иллатнинг олдини олиш бўйича давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигига тўхталиб ўтди.

Йиғилишда ички ишлар органлари ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги ишларнинг аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

Жумладан, жорий йилнинг 11 ойи давомида коррупцион характерга эга салбий ҳолатларга йўл қўйганликлари учун 23 нафар ходим ички ишлар органлари тизимидан бўшатилганлиги, уларнинг 11 нафар раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги, 40 нафарига эса интизомий жазо чоралари қўлланилганлиги қайд этиб ўтилди.

Танқидий руҳда ўтган ушбу йиғилишда шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимлар томонидан жиноят содир этилишини олдини олишга масъул бўлган мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди, келгусида коррупцион жиноятларга ҳамда бошқа салбий иллатларга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди, бу борадаги масалаларда раҳбарларнинг масъуллиги ва жавобгарлиги оширилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

ИИВ Кадрлар бош бошқармаси

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага