6 июн 2021 1409

Ижтимоий тармоқларда "Бозорлардан бирида аёл киши бир неча эркак томонидан аёвсиз таҳқирланди" номи остида тарқалган видеотасвир юзасидан

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълумотига кўра жорий йилнинг 5 июнь куни Янгиқўрғон туманида яшовчи, спиртли ичимликка ружу қўйган ва жанжалкаш шахс сифатида туман ИИБнинг профилактик ҳисобида турувчи Г.Т. Чортоқ туманига маст ҳолда бориб, Чортоқ шаҳар автошоҳ бекатида ҳеч қандай сабабсиз жанжал кўтарган ва ҳудуддаги дўкон ва бошқа объектларнинг ойналарини синдириб, дўконларга зиён, ўзига эса тан жароҳати етказган. 

Шу ерда ишловчи сомсапазнинг идишларини ҳам синдириб ташлагандан сўнг, сомсапаз 1988-йилда туғилган Х.Ю. аёлга бу ердан кетишини тушунтирган, бироқ аёл спиртли ичимлик талаб қилиб, жанжал кўтаришда давом этган. 

Шундан сўнг Х.Ю. аёлнинг сочидан тортиб, уни бекатдан ташқарига олиб чиқиш учун судраган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Фуқаро Х.Ю. эса вақтинча маъмурий тартибда ушланган. 

Суриштирув ишлари якунига етгач ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади. 

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага