13 феврал 2020 321

Ишчи гуруҳ Самарқандда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятида иш бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, жумладан, жиноятчиликка қарши курашиш муҳитини яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда маҳалла ролини кучайтириш, бунда мутасадди идора ва жамоат бирлашмаларининг ўзаро ҳамкорлик меҳанизмларини такомиллаштириш борасида худудлар тажрибаларини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлардан иборат ишчи гуруҳи шакллантирилди. Ушбу гуруҳлар жорий йилнинг 31 январидан 21 февралига қадар Республиканинг барча ҳудудий ички ишлар органларида тезкор-хизмат фаолиятини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкиллаштиради. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари У.Ш.Ташхаджаев ҳамда Ички ишлар вазири ўринбосари Д.Б.Қодиров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятига ташриф буюрди ва вилояти ички ишлар бошқармасида ўтказилган йиғилишда ички ишлар вазирлигининг масъул ходимларига барча туман-шаҳар ички ишлар органларининг тезкор-хизмат фаолиятини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг, тизимдаги янги обьектлар билан танишиш, ёш ходимлар билан учрашувлар ўтказиш, маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида учрашувлар ташкил этилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот  хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага