Жазони ижро этиш муассасалари ходимларининг касбий тайёргарлиги ва билим савияси оширилмоқда
Куни кеча ИИВ ЖИЭББ тасарруфидаги жазони ижро этиш муассасалари бошлиқларининг Тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари, кадрлар бўлинмалари ходимлари ҳамда психологлар иштирокида икки кунлик ўқув-семинари якунланди.
Эндиликда Тезкор-қидирув фаолияти бўйича ўринбосарларнинг билим савиясини ошириш мақсадида Бош бошқарма биносида ўқув машғулотлари давом эттирилмоқда.
Ушбу ўқув машғулотлари ўтказилишидан кўзланган мақсад, тизим муассасаларида хизмат олиб борувчи тезкор фаолиятнинг раҳбар ходимларини жисмоний ва жанговар тайёргарлигини яхшилаш, тезкор фаолият самарадорлигини ошириш, ўзаро тажриба ва малака алмашиш ҳамда бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Муассаса бошлиқларининг Тезкор-қидирув фаолияти бўйича ўринбосарларидан ўқув машғулот якуни бўйича синовлар қабул қилиниб, уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун ИИВ музейига ҳамда театрга ташрифлари режалаштирилган.
ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси