12 июн 2021 156

Жазони ижро этиш муассасаларида хизмат олиб бораётган юристлар ўқув машғулотига жалб этилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД тизимида хизмат олиб бораётган юрисконсультларни ўқитиш бўйича дарс машғулотлари ташкил этилди. Бунда жазони ижро этиш муассасаларида хизмат олиб бораётган юристларнинг хизмат вазифалари, юристлар томонидан йўл қўйилаётган тизимли камчиликлар, уларни бартараф қилиш бўйича ўрнатиладиган талабларнинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, бу жараёнда халқаро тажрибага мувофиқликни таъминлашга эътибор қилиш лозимлиги мутаҳассислар томонидан таъкидланди.

Шунингдек, ўқув машғулоти давомида маҳкумларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини алмаштириш тартиби, уларга ID карта расмийлаштириш ва келгусида шахсини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган маҳкумларни озодликка чиққунига қадар ID карталар билан таъминлаш тартиби ҳам белгилаб олинди. Муассаса ҳудудида маҳкумлар иштирокида нотариал ҳаракатларни ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда юристлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар ўрганилиб уларни бартараф қилиш юзасидан топшириқлар берилди.

ИИВ ЖИЭД Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага