16 сентябр 2020 320

Жиззах вилояти ИИБда бир гуруҳ терговчи ва суриштирувчилар тақдирланди

Жиззах вилояти ИИБ тергов бошқармасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида йиғилиш уюштирилди. Соҳа вакиллари иштирокида ўтган тадбир аввалида юртимиз тараққиётини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан ички ишлар органлари тергов тизимида кечаётган ўзгаришлар ҳақида сўз юритилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш, қонунбузарликларнинг олдини олиш, тергов ва суриштирув жараёнида кўрсатган фаолликлари учун бир гуруҳ терговчи ва суриштирувчилар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг ташаккурнома ва қўл соатлари билан тақдирланди.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага