16 сентябр 2020 103

Жиззах вилояти ИИБнинг бир қатор ходимлари "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди

Жиззах вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар коронавирус пандемиясига қарши курашда ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётгани учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шу муносабат билан вилоят ички ишлар бошқармасида ушбу кўкрак нишонларини ўз эгаларига топширишга бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда 50 нафар ходимларга "Меҳр-саховат" кўкрак нишонлари топширилди. Йиғилиш сўнгида халқ манфаатлари йўлида фидокорона хизмат қилиб келаётган ушбу ходимларнинг хизматлари эътироф этилди.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага