19 апрел 2021 300

ЖҚБ ходимлари томонидан наркотик савдогари қўлга олинди

Жорий йил 2 апрель куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ бошлиғи ҳамда тезкор вакили томонидан Наманган шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳар Сардоба маҳалласида тадбир иштирокчисига 300.000 сўм пул эвазига ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли моддани сотган вақтида ушланган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,58 грамм бўлган «гашиш» гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага