11 сентябр 2020 634

Карантин қоидаларини бузган ҳолда тўй маросимини ташкил этган шахсга нисбатан кўрилган чоралар тўғрисидаги хабар

Ижтимоий тармоқларда кўпчилик қатнашган тўй видеоси тарқамоқда. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари томонидан ўрганилди. Мазкур видео 9 сентябрь куни Тошкент вилояти Тошкент туманида олинган бўлиб, у ерга 29 ёшли Аҳмаджон Т. куёв сифатида ўртоқлари билан келган. Бундан ташқари, Аҳмаджон Т. тўйини Шайхонтоҳур туманидаги уйида ташкиллаштирган ва тўйга 40 нафардан ошиқ меҳмонлар келишган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси (“Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш”) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳурматли фуқаролар! Карантин чекловларининг юмшатилиши коронавирус инфекцияси йўқолганидан дарак бермайди.

Сиздан қуйидаги санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз: жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиб юриш зарур, шунингдек ижтимоий масофа сақлаш муҳимдир, тўй тадбирларини 30 киши иштирокида ўтказиш лозим. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг, саломат бўлинг.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага