26 март 2020 65

Касбига садоқат билан хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзоларига миннатдорчилик билдирилди.

Бугун дунёга хавф солиб турган коронавирус касаллигининг мамлакатимизда тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг осойишталигини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ички ишлар вазирлиги, чегара қўшинлари ва соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ҳодимлари билан жорий йилнинг 27 февраль кунидан буён республикамизга чегара орқали кириб келган фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, шундан эпидемик вазият нохуш бўлган давлатлардан келган шахслар 14 кунлик тиббий карантинга олинган.

Шу ўринда Сирдарё вилояти ҳудудида ҳам 14 кунлик карантинга олиниб, тиббиёт муассасаларида кузатувга олинган шахсларни карантин қоидаларига риоя этишларини назорат қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туну-кун хизмат олиб бориш учун жалб этилиб, эпидемик вазиятда мардонавор хизмат олиб бораётган вилоят ички ишлар органлари ходимларининг хонадонига ташриф буюрган бошқарма масъул ходимлари томонидан, уларнинг оила аъзоларига миннатдорчилик билдирилганлиги билан бирга, моддий ва маънавий қўллаб-қувватланди.

Ҳар бир фуқарога бириктирилган ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига қатъий амал қилинг, уйингизни ёки тиббиёт масканини асло тарк этманг! Улар ҳақиқатдан ҳам Сизнинг хавфсизлигингиз учун хизматга жалб этилган.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага