19 июл 2021 231

Китоб – билим манбаи

Китоб — инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобга бўлган муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Инсоннинг маданияти унинг китобида акс этади.

Ички ишлар органлари тизимида ҳам Президентимизнинг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050 қарори ва Ички ишлар вазирлигининг «Ички ишлар органлари ходимлари ўқиши учун тавсия этиладиган адабиётлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги» буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида ходимларнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда китобларни мутолаа қилишлари ва сотиб олишлари учун Вазирликнинг Малака ошириш институтида Китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада машҳур адибларимизнинг бадиий, тарихий асарлари, жаҳон адабиёти дурдоналари, бестселлер китоблар ҳамда барча кодексларнинг янги таҳрирдаги китоблар тақдим этилди.

Ярмаркада китобсевар ички ишлар органлари ходимлари ўзлари ёқтирган севиб мутолаа қиладиган ёзувчи ва адибларнинг асарларини сотиб олдилар.

Китобни мутолаа қилиш, асарларнинг мазмун-моҳияти замирига етиш инсонни комилликка, зукколикка ва теран фикр соҳибига айлантириши шубҳасиздир.

ИИВ Малака ошириш институти

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага