3 май 2021 589

«Китоб ярмаркаси» ташкил этилди

ИИВ Кадрлар бош бошқармасининг «Ишчи гуруҳи», Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармаси ташаббуси билан,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисидаги 4789-сон фармойиши ҳамда 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларни нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-3271-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар органларида шахсий таркибнинг маънавий ва маърифий ҳамда билим савиясини янада ошириш учун жорий йилнинг 3 май куни Мирзо- Улуғбек тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида «Китоб ярмаркаси» ташкил этилди.

Ярмаркада машҳур адиб, ёзувчи, сиёсатшуносларнинг тарихий, бадиий, детектив ҳамда психологик мазмундаги китоблари шахсий таркиб томонидан кенг қизиқиш билан қабул қилинди, аксарият адабиётлар шу ернинг ўзида мутолаа қилиш учун харид қилиб олинди.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага