11 феврал 2020 678

“Кодекс” номли дори воситаларини сотаётган шахс қўлга олинди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Рудакий кўчаси ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд шаҳар Рудакий кўчасида жойлашган МЧЖлардан бирининг директори “Қ.Ғ” ва унинг сотувчиси Ургут туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган “Ў.Б”лар тадбирда харидор сифатида жалб қилинган “Б” ва “Ш” исмли шахсларга таркибида кадеин фосфад бўлган “Кодекс” номли жами 360 (уч юз олтмиш) дона дори воситасини 550.000 (беш юз эллик минг) сўм пуллар эвазига сотган вақтида далилий ашёлар билан ушланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув харакатлари давомида “Ғ.Қ” ўз ихтиёри билан дорихона ичида бўлган жами 131 (бир юз ўттиз бир) конвалюта яъни 1310 (бир минг уч юз ўн) дона таркибида кадеин фосфад моддаси бўлган “Кодекс” номли дори воситаларини тақдим қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг маълумотномасига кўра, далилий ашё сифатида хужжатлаштириб олинган жами 1670 (бир минг олти юз етмиш) дона “Кодекс” номли дори воситалари таркибида 13.36 грамм кодеин фосфад моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур холат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ хузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага