23 май 2021 610

Косон туманида 450 кг яроқсиз гўшт маҳсулотлари ушланди

21 май куни Қашқадарё вилояти ИИБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда Косон тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан Қашқадарё-Тошкент йўналишида “Арабхона” МФЙда яшовчи фуқаролар М.Т. ва Б.Р.лар “Жентра” автомашинасида Косон туманидан Тошкент шаҳрига  истеъмолга яроқсиз бўлган суягидан ажратилган 450 кг номаълум ҳайвон гўшти олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушланди.

Ушланган истеъмолга яроқсиз маҳсулот Ветеринария ходимлари билан ҳамкорликда йўқ қилиниб, тўпланган ҳужжатлар туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасига топширилди.

ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага