21 июл 2021 287

Кредит ишларида фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

2021 йил 7 июль куни, Уйчи туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил январь ойида, Уйчи туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро унинг розилигисиз, унга расмийлаштирилган имтиёзли кредитни бекор қилдиришини айтиб, унинг номига таъминотчи корхона томонидан ажратилган нархи 28.605.000 сўмлик 1 бош қора молни олиб кетиб, бошқа фуқароларга сотиб юбориб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 18 июль куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага