30 август 2020 1057

Маҳалла раиси пора олаётганида қўлга тушди

Маҳалла фуқаролар йиғинининг раиси қачонки шу маҳаллада яшовчи барча фуқароларнинг дарду-ташвишига ҳамдард бўлиб, уларнинг ҳурмати ва ишончини қозона олсагина, уни мукаммал даражадаги раис – оқсоқол дейишга арзийди.

Гурлан туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинидан бирига раислик қилиб келаётган, 1962 йилда туғилган, Н.А. икки ёшга тўлмаган фарзанди учун нафақа тайинланишида ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқарога оталарча ғамҳўрлик қилиш ўрнига, аксинча  400.000 сўм миқдорда пора талаб қилган.

Мазкур фуқаронинг ички ишлар органларига қилган мурожаати асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида, талаб қилинган пулнинг бир қисмини, яъни 350.000 сўм пулни пора тариқасида олаётган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг қилмиши фош этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага