17 март 2021 167

Марғилон шаҳрида 133.000.000 сўмлик дори-дармон маҳсулотларни алдов йўли қўлга киритган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Марғилон шаҳри. 15 февраль куни фуқаро А.Ш. исмли аёл А.Ю.ни ишончига кириб, нархи 133.000.000 сўмлик дори-дармон маҳсулотларини дорихоналарга тарқатиб, сотиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган дориларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага