11 март 2020 485

Махсус отряд ходимлари мактабда

ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 241-сонли мактабда ўқувчиларни ватанпарварлик, мардлик руҳида тарбиялаш мақсадида тадбир ўтказилди. Унда бошқарма ходимлари махсус техникалар, қурол-аслаҳаларни намойиш этдилар. ИИВ Алохида-намунали кўргазмали оркестри томонидан шўх-шодон куйлар ижро этилди.

Ходимлар қуролланган жиноятчини зарарсизлантириш ва қўлга олиш, хизмат итлари ёрдамида портлаш қурилмаларини аниқлаш, портловчи предметларни аниқлаш ва зарарсизлантириш бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш қилишди.

Шунингдек, тадбир доирасида китоб ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, ўқувчилар ўзлари ёқтирган китобларни ҳарид қилишди.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага