3 май 2021 332

Мингбулоқ туманида девор билан ўралмаган хонадондаги қора мол ўғирлаб кетилди

Жорий йил 28 апрель куни, Мингбулоқ туманида яшовчи 1995 й.т. фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 26 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш ҳовлиси девор билан ўралмаганлигидан фойдаланиб, молхонасида бўлган нархи 2.100.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Тўрақўрғон туманида яшовчи 1986 й.т. фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган. 

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага