1 март 2021 185

Мирзо-Улуғбек тумани тергов бўлими томонидан фирибгарлик факти бўйича жиноий иш қўзғатилди

Мирзо-Улуғбек тумани ички ишлар органларига 36 ёшли Жамолиддин М. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 5 сентябрь куни 29 ёшли Алишер Х. 12.000 АҚШ доллари эвазига икки ой ичида мебель гарнитурини тайёрлаб беришини ваъда қилганини маълум қилди. Олдиндан 7.000 АҚШ долларини олган Алишер ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

 

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага