8 июн 2021 226

Мобиль сайёр курслар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Касбий тайёргарлик бошқармаси, Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасидан тажрибали мутахассислар, вазирлик Академияси ва Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ ҲПБ аппарати ходимлари ва психологларни жалб этилган гуруҳлар томонидан Сурхондарё вилоятида фаолият олиб бораётган профилактика инспекторлари билан мобиль сайёр курслар олиб борилди.

Профилактика инспекторларини хизматдан ажралмаган ҳолда бевосита хизмат жойларида ташкил этилдган машғулотлар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил  26 мартдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органларининг фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6196-сон фармони, жорий йилнинг 2 апрелидаги ПҚ–5050-сон ва 15 апрелдаги ПҚ–5076-сон қарорларининг мазмун-моҳияти етказилди.

Шунингдек, Ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этишнинг мутлақо янги механизмлари, жумладан ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш, ҳудудларда жиноятчилик аҳволидан келиб чиқиб, ҳар бир туман, шаҳар ва маҳаллаларни тоифаларга ажратиш, ички ишлар органлари ходимларининг замонавий қиёфасини яратиш масалалари тушунтирилди. Хизмат фаолиятида юзага келаётган камчилик ва муаммолар ечими, ностандарт вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш, хизматни самарали ташкил этиш борасида тавсиялар берилди.

Мобиль сайёр курсларда иштирок этган барча профилактика инспекторлари “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!” концептуал ғояси асосида хизмат олиб боришга ваъда бердилар.

ИИВ Малака ошириш институти

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага